Ханчжоу-2022. Ўзбекистон Гонконгни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 22 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинлари доирасидаги футбол учрашувлари старт олди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гонконг вакилларига қарши майдонга тушиб, 1:0 кўринишидаги ҳисоб билан ғалабага эришди. 

Тимур Кападзе шогирдлари учрашувнинг биринчи бўлимини фаол тарзда бошлаган бўлишига қарамай, дастлабки 45 дақиқаликда Ганконг дарвозасини ишғол қила олмади. Шу ўринда, ўзбекистонлик посбон ҳам ўз ҳимоясидаги ҳудуд даҳлсизлигини сақлаб қолди. 

Учрашувдаги ягона голга иккинчи бўлимида заҳирадан майдонга туширилган Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилди. 

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 Осиё ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё ўйинлари Гонконг Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг