Ханчжоу-2022. Дўсматовнинг жанги муддатидан аввал якунланди (видео)
Спорт
−
25 Сентябрь 2023
21671Бугун, 25 сентябрь куни Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган ХIХ Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон вакили Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги муддатидан аввал якунланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.
Унга кўра, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинларидаги юришини ажойиб ғалаба билан бошлади. Мазкур жангда у жанубий кореялик Цехеонг Жога қарши рингга кўтарилиб, яққол устунлик билан ғалабага эришди.
Жангнинг иккинчи раундида шифокорлар Ҳасанбойнинг кучли зарбаларини қабул қилиб олган Жанубий Корея вакилига жангни давом эттириш учун рухсат бермаган. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи кейинги босқичга муддатидан аввал йўл олди.