Ханчжоу-2022. Чарос Қаюмова бронза медали соҳиби бўлди
Спорт
−
26 Сентябрь 2023 4513 1 дақиқа
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг бугунги кунида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 26 сентябрь куни мусобақанинг таэквондо дастурида баҳсга киришган Чарос Қаюмова ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бу билан Ўзбекистонлик таэквондочилар жамғарган медаллар сони учтага етди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль