Халқ таълими вазирлиги академияси пайдо бўлади

Жамият

image

Маълумки, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган мутахассисларнинг кўпчилиги Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида малака оширади. Эндиликда мазкур институт негизида Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими вазирлиги академияси ташкил этилади.

Бу ҳақда шу  йилнинг 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.

Билдирилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги икки ой муддатда халқ таълими ходимларининг касбий салоҳиятини узлуксиз ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бунда:
А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти негизида А.Авлоний номидаги халқ таълими вазирлиги академиясини ташкил этиш;

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари негизида Педагогик маҳорат институтларини ташкил этиш назарда тутилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Халқ таълими

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг