“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди

Жамият

image

Ҳукумат қарори билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. 

Кеча, 4 сентябрь куни Ҳукуматинг “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этиш тўғрисидаги 444-сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, ушбу кўкрак нишон билан қуйидагилар тақдирланади: 

  • мамлакатда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
  • жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
  • зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
  • аҳолинииг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
  • ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
  • сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган ОАВ вакиллари;
  • профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.

Қайд этилишича, мазкур кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади.

Шунингдек, тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 миллион 320 минг сўм) бир марталик пул мукофоти ҳам берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ саломатлиги посбони нишон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг