Тарихий натижа. Навоийда рекорд ўрнатадиган қурилиш бошланди
Business
−
17:17 2321 4 minutes
Инсон учун уйли бўлиш ҳаётдаги энг катта хурсандчиликлардан бири, албатта. Art House компанияси эса 2012-йилдан бери одамларга мана шундай қувончни улашиб келмоқда.

Компания 14 йил давомида 24 дан ортиқ лойиҳаларни муваффақиятли топширган. Йиллар давомида улардан мамнун мижозлар сони 25 мингдан ортди. Биз билан суҳбатлашган компания мижозлари ҳам Art House компаниясидан уй олиб адашмаганини таъкидлашди.
“Instagram’да кўриб қолдим шу хонадонни. Реклама жуда маъқул бўлди. Шунинг учун юрагим шу ерга тортди-да. Мен 16 йил ётоқхонада яшаганман. Ёлғиз онаман, учта қиз фарзандим бор. Фақат ният қилардим: қизларимни шундай чиройли уйлардан узатсам, деб.
Куни кеча қизимни мана шу хонадондан узатдим. Тўйлар қилдим. Шунақа ниятим холис экан, машинамнинг рақами 121 эди, хонадонга келсак, квартира рақами ҳам 121 экан. Ҳаммага тавсия қиляпман. “Навоийуран”да ишлайман, ҳаммага тавсия қиляпман.”
Биринчи кирганингизда қандай ҳислар бўлди?
“Тушунтириб бера олмайман. Масалан, кўп уйларга бордик, хоналари кичик-кичик эди. Энг асосийси, бу хонaдоннинг хоналари жуда катта, шинам. Қурилишининг ўзи жуда ёқди. Ҳамма нарса жой-жойида, келиб, қўшимча харажат қилмадим. Умуман, шундай кириб, гиламларни тўшаб, яшаяпмиз-да”, дейди мижозлардан бири.

Яна бир харидор нега Art House компаниясини танлаганини айтди.
“Ўзим сартарошман. Мижозларимиздан сўраб-суриштирдик. Улар ҳам таниқлироқ, ишончлироқ компанияга топширишни тавсия қилишди. Шундан кейин шу Art House компаниясига топширдик ва айтилган вақтда хонадонimизни олдик. Худога шукур. Ёқмаган нарсаси умуман йўқ. Ҳаммаси ёқди. Ҳаммаси яхши, тинч, чиройли ва мустаҳкам қурилган”, дея фикр билдирди Art House мижозларидан бири Зоҳиджон Раҳматов.
Бу оила вакиллари ҳам Навоий шаҳрида 15 минг метр квадратдан ортиқ майдонга 7, 8 ва 9 қаватли қилиб қурилган “Sputnik” лойиҳасидан уй олиб хурсанд бўлганлар қаторида бўлса, 28 сентябрь куни компаниянинг Қизилтепа туманидан хонадон харид қилганлар ҳам улардан кам қувонмади. Сабаби, шу куни туманда 4 минг метр квадрат майдонда қурилган 2 та 5 қаватли бинодаги жами 69 та хонадон ўз вақтида, ўз эгаларига топширилди. Бу жараёнлар эса Навоий шаҳрида барпо этилаётган “Navoiy City”нинг ёнидагина катта тантана билан нишонланди.
.jpg)
“Мана, салкам бир ой олдин биз Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида “Кўкча Оқтепа” турар жой мажмуасини топширдик. Аҳоли жуда мамнун. Нафақат биз, балки бутун Ўзбекистон, бутун халқимиз бунга гувоҳ бўлди. Ҳозирги кунда эса Навоий шаҳрида ҳам жуда катта хурсандчилик давом этяпти. Худога шукур, халқнинг ишончидан куч олиб ишлаяпмиз. Худо хоҳласа, Навоий шаҳрида ҳали бир марта, икки марта, уч марта эмас, жуда кўп, юзлаб иншоотларимиз бўлади. Кейинги вилоятларимизда ҳозирча Хатирчи ва Қизилтепа туманларида ишларимиз олиб бориляпти. Тошкентнинг яна турли ҳудудларида ҳам иншоотларни барпо этиш ниятимиз бор.
Демак, ҳали узоқ вақт давомида одамлар “Art House” орқали бошпанали бўлади?
Насиб қилса, иншааллоҳ. Бизнинг энг асосий мақсадимиз ҳам шундан иборат. Уй олишни орзу қилиб юрган одамларга нафақат уй, балки қулайлик ва замонавий яшаш тарзини ҳам тақдим қилиш”, дейди Art House компаниясининг сотув бўлими раҳбари Дилноза Одилова.
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(6).jpg)
Байрам тадбири бежиз “Navoiy City” ёнида ташкил этилмади, сабаби Art House ўзининг 16 қаватдан иборат нақд 24 та янги биносини шаҳар ичидаги шаҳарда қуряпти. Бундан ҳам қизиғи, компания Навоийдаги энг баланд биноларни қуришни ҳам ўз зиммасига олган.
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(7).jpg)
“Навоий вилояти, Навоий шаҳрида 25 ва 29 қаватли бинолар қурилиши, Худо хоҳласа, биринчилардан бўлади. Бизнинг компаниямиз бу масъулиятни ўз зиммасига олиб, ушбу катта лойиҳани бошлади.
Бу лойиҳага чет эллик мутахассислар, лойиҳачилар, геодезистлар ва қурилиш соҳасидаги барча керакли мутахассисларни жалб қилдик. Ер қатламини ўрганишдан бошлаб, энг юқори қаватни якунлашгача бўлган барча жараёнларни ишлаб чиқдик. Шундан сўнг, Худо хоҳласа, Навоийда ҳам 25 ва 29 қаватли бинолар қуриш мумкин, деган қарорга келдик.
Биз бунга, Худо хоҳласа, биринчилардан бўлиб қўл урдик. Иншааллоҳ, бу лойиҳани уддалаймиз.
Қаердан оласизлар бундай ишончни?
Бу ишонч, аввало, мижозларимизнинг бизга бўлган ишончидан келади. Уларнинг бизга бўлган ишончи бизга руҳ бағишлайди, куч беради. Биз ҳам мижозларимизнинг ишончини оқлаш мақсадида, Худо хоҳласа, ўз куч ва имкониятларимизни намоён қиламиз”, дея таъкидлади Art House компаниясининг молиявий ишлар бўйича директори.
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(8).jpg)
Ундан ташқари, компания шаҳарнинг “Шабада” кўчасида 3 та 16 қаватли бино қурмоқда, уларни ҳам декабрга қадар ўз эгаларига топшириш режалаштирилган. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Вилоятнинг “Хатирчи” туманида “Art House” ўзининг 7 қаватли, 54 та хонадондан иборат яна бир биносини барпо этмоқда.
Хуллас, 14 йилдан бери халқни рози қилишни ўзига шиор қилиб олган компания республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ўзининг сифатли, ишончли ва энг муҳими, ҳамёнбоп нархдаги хонадонлари билан хурсанд қилишда давом этмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All