Халқаро суд қарорига қарамай, Исроил яна Рафаҳга ҳужум қилди
Олам
−
25 Май
5047Кеча, 24 май куни Халқаро суднинг Исроилга қарши қабул қилинган қарорига қарамай, Исроил армияси Рафаҳ шаҳрини иккинчи марта ўққа тутди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Рафаҳ шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо жанубидаги Сабра маҳалласига берган ҳаво зарбалари оқибатида бир аёл ҳалок бўлган.
Маълумот учун, Халқаро суднинг 24 майдаги Ғазо секторида гумон қилинаётган геноцид бўйича ЖАР қўзғатган иш доирасида чиқарилган қарорида Исроилнинг давом этаётган тажовузи туфайли Ғазодаги гуманитар вазият оғирлашар экан, қўшимча вақтинчалик чоралар кўриш зарурлиги айтилади. Халқаро суд Исроилга ҳарбий тажовузни ва "фаластинликларнинг қисман йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган" яшаш шароитларини яратишга олиб келадиган барча ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни буюрди.
Суд қарорига кўра, Исроил Фаластин анклавидаги асосий хизматлар ва инсонпарварлик ёрдамларига тўсиқсиз киришни таъминлаш учун Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги Рафаҳ пунктини очиқ қолдириши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Халқаро суд қарорига қарамай, Рафаҳга ҳужумни давом эттиришини маълум қилганди.
LiveБарчаси