Исроил Халқаро суд қарорига қарамай, Рафаҳга ҳужумни давом эттиради
Олам
−
25 Май
2965Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ ҳудудига ҳужумларни давом эттиради. Бу ҳақда яҳудий давлати Маданият ва спорт вазири Мики Зоҳар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
У Халқаро суд судьяларини ҲАМАСни исроиллик маҳбусларни озод қилишга кўндириш учун Ғазога таклиф қилишини ёзган.
“Бу содир бўлмагунча, Рафаҳга ҳужумлар тўхтаб қолиш эҳтимоли йўқ. Ғазодаги исроиллик маҳбусларни қутқаришнинг ягона йўли ҳужумлар орқали ҲАМАСга босим ўтказишдир”, дейди Зоҳар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 май куни Халқаро суд Исроилнинг фаластинликлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган Рафаҳдаги ҳарбий ҳужуми ва бошқа фаолиятини зудлик билан тўхтатиши кераклиги ҳақида қарор чиқарганди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси