Халқаро савдо инқирозга учраган – Путин
Олам
−
28 Ноябрь 2022
9354Россия халқаро савдо инқирози туфайли экспорт ва импортни янги бозорларга йўналтирмоқда. Бу ҳақда РФ Президенти Владимир Путин бугун, 28 ноябрь куни Қозоғистон билан бўлиб ўтган минтақалараро ҳамкорлик форумида айтиб ўтди.
“Қўшма транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, савдо ва сармоя алмашинувига тўсқинлик қилаётган чекловларни олиб ташлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, айниқса, халқаро савдо инқирозга учраган ҳозирги пайтда долзарб. Шуни ҳисобга олган ҳолда Россия экспорт-импорт операцияларини янги бозорларга йўналтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, дейди у.
Бундан ташқари, Путин янги магистрал халқаро йўлаклар – Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жанубни жиҳозлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Россия раҳбари икки давлат турли соҳаларда, жумладан, юқори технологияли соҳаларда ҳамкорликда иш олиб бориш учун кенг истиқболга эга эканлигини таъкидлади.
LiveБарчаси