Халқаро коалиция ИШИДнинг учта лагерини йўқ қилди

Олам

image

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Ироқ ҳукумати кўмаги билан ИШИДнинг учта бошпанасини йўқ қилди. Ушбу ҳарбий операция ҳаво ҳужуми натижасида амалга оширилди.

"Ироқ ҳукумати билан келишувга биноан коалиция самолётлари 19 июнь куни Ироқнинг Вади аш-Шай шаҳридаги ИШИДнинг учта лагерини йўқ қилди", дейилади баёнотда.

Коалицияга кўра, Вади аш-Шай – ИШИД жангариларининг бошпанаси билан танилган Керкук вилоятидаги қишлоқ. Ироқ хавфсизлик кучлари ва Сурия Демократик Кучлари 2019 йил март ойида ИШИД мустаҳкам ўрнашиб олган туманни вайрон қилгач, террорчилар қишлоқ жойлардаги бошпаналардан фойдаланишни бошлади.

"Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИДга нисбатан тактик устунликка эга. Ҳаво ҳужумлари террорчиларнинг нишонларини стандарт транспорт воситаларига кириш қийин бўлган жойларда йўқ қилишга ёрдам беради”, деди коалиция вакили, полковник Майлз Кэггинс.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг