Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
3-саҳифа
−
13 Апрель
40561Фирибгарлик жинояти учун Интерпол (Халқаро қидирув ташкилоти) томонидан Қизил огоҳлантириш билан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Гунгўран тумани полиция бўлими маълумотларига кўра, Хавфсизлик бюроси ходимлари тумандаги савдо марказларидан бири ёнида бир кишини шубҳали хатти-ҳаракатлари сабаб тўхтатган. Тўхтатилган шахс Ўзбекистон расмий органларининг илтимосига биноан Интерпол томонидан Қизил хабарнома билан қидирувга берилган Элдор А. бўлиб чиққан.
36 ёш экани айтилаётган ўзбекистонлик 3 хил қарор билан Туркияга кириши тақиқланган, қочқин бўлган.
Фирибгарлик жинояти учун халқаро ҳибсга олиш учун ордер берилгани айтилган Элдор А. суд жараёнидан сўнг депортация қилиш учун Истанбул вилояти Иммиграция бошқармасига топширилган.
LiveБарчаси