Халқаро қидирувдаги жиноятчилар Тошкентга олиб келинди
Жамият
−
07 Сентябрь 2023
8070Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюролари халқаро миқёсда қидирувда бўлган жиноятчиларни экстрадиция қилиш мақсадида биргаликда ҳаракатлар олиб борди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Икки томонлама учрашувларда эришилган келишувлар инобатга олинган ҳолда ахборот алмашинуви ва биргаликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувдаги жиноятчиларнинг изи Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан топилди ва улар қўлга олинган.
Бирлашган Араб Амирликлари ваколатли органларининг қарорига кўра, қидирувда бўлган ушбу 2 нафар шахс Тошкент шаҳрида судга тортилади ва муносиб жазо берилади. Ҳозирда улар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Данғара туманидаги чойхонада 25 ёшли йигитни ўлдириб кетган шахс қарийб 3 ойдан сўнг қўлга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь