Халқаро эпидемияга тайёрланиш куни белгиланди
Олам
−
08 Декабрь 2020
7701Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 27 декабрни Халқаро эпидемияга тайёрланиш куни деб эълон қилди.
193 та аъзодан иборат Бош Ассамблея "ҳар қандай эпидемияга иложи борича эрта ва етарлича жавоб қайтариш учун тайёргарлик даражасини ошириш" зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжатда ушбу масала бўйича халқаро ҳамкорлик ва кўп қирралилик муҳимлиги таъкидланган.
"Пандемия бизни тайёр эмаслигимизни кўрсатди, аммо бундан кейин тайёргарликни кучайтиришимиз учун уйғотувчи сигнал вазифасини ўтади", деган БМТнинг Вьетнамдаги элчиси Данг Нид Куи.
Унинг фикрига кўра, Бутунжаҳон эпидемиологик тайёргарлик кунининг ташкил этилиши ушбу мақсадга эришишнинг энг яхши усули бўлади.
"Бош Ассамблеяда аллақачон Бутунжаҳон шахмат, йога ва ҳатто, ҳожатхона кунлари белгиланган. Эпидемия ҳам ўз кунига эга бўлиши менимча, тўғри бўлади", деган Халқаро инқироз гуруҳининг директори Ричард Гоуэн.