Халқаро дзюдо раҳбари Ўзбекистонга келди

Спорт

image

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мариус Визер Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олган. Визер дзюдо бўйича Тошкент бўлиб ўтадиган “Катта дубулға” турнирининг фахрий меҳмони сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 февралидан 1 март кунларига қадар Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилади. Унда барча қитъадан 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дзюдо Мариус Визер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг