Хакерлар АҚШ махфий ҳужжатларини Telegram’да оммавий равишда сотмоқда 

Олам

image

Telegram’даги кўп сонли чат гуруҳлар Америка Қўшма Штатларининг молиявий, саноат ва ҳарбий компаниялари ҳамда давлат идораларининг махфий ҳужжатлари билан оммавий савдо қилмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди. 

Маълум бўлишича, газета ўз текширувини ўтказган ва Telegram’да хакерлар ўн минглаб махфий маълумотларни сотаётган кўплаб гуруҳларни топган, уларнинг баъзилари АҚШ мудофаа қобилиятига бевосита таҳдид солади. 

“Ҳатто эски махфий ҳужжатлар ҳам операцион аҳамиятга эга – улар муаммоларга қандай ёндашишимиз, таҳдидларни қандай баҳолашимиз, одамларни қандай тарбиялашимизни кўрсатади”, дейилади хабарда.

Миллий гвардия ҳарбий-ҳаво кучлари аскари Жек Тейшейра томонидан ошкор қилинган ҳужжатлардан ташқари, журналистлар АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва технология компаниялари ўртасидаги шахсий алоқаларни аниқлашга муваффақ бўлган. Шунингдек, баъзи хакерлар бу гуруҳларнинг барчаси "айсбергнинг учи" эканлигини айтган.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам махфий суҳбатга таклиф қилинмагунча тармоқда "йилларни ўтказишингиз" мумкин. Бундай суҳбатларда “энг яхши материаллар” ўғирланган Америка ёки Европа тижорат маълумотлари – кредит карта маълумотлари, электрон почта хабарлари, ижтимоий хавфсизлик рақамлари билан алмаштирилади.

Яна бир бир хакер эса FT мухбирларига АҚШда ишлаб чиқарилган пиёда жанговар транспорт воситаларининг зирҳларини мустаҳкамлаш учун ишлатиладиган қотишма ишлаб чиқариш сифатида тасвирланган саноат жараёнидаги намунавий манба коди, созламалари ва синов маълумотларини кўрсатган. Телеграмъдаги бошқа суҳбатда газета журналисти АҚШга учиши тақиқланган шахслар рўйхатини олишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида АҚШнинг Украина, Яқин Шарқ ва Хитойга нисбатан сиёсатининг асл сабабларини очиб берувчи жами юзга яқин махфий ҳужжатлар интернетга сиздирилган эди. Махфий файлларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тармоғини яратиш режаси ҳам бўлган. Шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Киевга қарши ҳужумга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам берилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам очиқланган. Ҳужжатларда кутилаётган қурол-яроғ етказиб бериш жадваллари, қўшинлар ва батальон кучлари фотосуратлари мавжуд бўлган. Кейинчалик, мазкур ҳужжатлар тарқалиши ортида Россия турган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. АҚШнинг махфий ҳужжатларини ошкор қилишда гумонланаётган 21 ёшли Жек Тейшейра мамлакат Федерал қидирув бюроси томонидан ҳибсга олинди. Бостондаги суд Тейшейрани миллий мудофаа маълумотларини рухсатсиз сақлаш ва узатиш, махфий ҳужжатлар ёки материалларни рухсатсиз олиб ташлаш ва сақлашда айблади. Уни 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Telegram махфий ҳужжатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг