“Хагибис” Японияга ёпирилди. Қурбонлар бор
Олам
−
13 Октябрь 2019 6093 1 дақиқа
Аввалроқ, Япония пойтахти Токио ва унга ёндош ҳудудларга жануби-шарқдан ўта кучли тўфон яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 13 октябрь куни “Хагибис” тўфонининг Токиога ёпирилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 16 киши бедарак йўқолди. Тўфон Токиони фалажлантириб, деярли ярим миллион уйни электрсиз қолдирди. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Ҳукумат Токиодаги ва унинг атрофидаги ҳудудларда аста-секин ёмғир ҳамда сув тошқини хавфини бекор қила бошлади. Эндиликда Ҳукумат етказилган зарарни ҳисоблашга киришди.

Бош вазир Синдзо Абэ фавқулодда йиғилиш чақириб, табиий офатларга жавобгар вазирни аҳвол нисбатан оғир ҳудудларга юборди. Абэ ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билидириб, Ҳукумат инсонлар ҳаёти ва мулкини қутқариш устида ишлаётганини маълум қилди.

10 киши Чиба, Гунма, Канагава ва Фукусима каби префектураларда ҳалок бўлди. Тўфон натижасида 16 киши бедарак йўқолди. Тўлиқ зарар ҳозирча номаълум, чунки баъзи ҳудудлар ҳамон сув остида қоляпти. Ҳукумат 425 000 уй электр энергиясисиз қолганини маълум қилди.





Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель