Ҳабиб Порьенинг футболкасини қимматга сотди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Дастин Порьенинг футболкасини аукционда сотди.
Футболка 100 минг долларга сотилган. Аукциондан тушган барча маблағлар Порье томонидан асос солинган “The Good Fight” хайрия фондига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 сентябрь куни UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши  Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири доирасида жанг ўтказди. Ҳабибнинг устунлигида кечган жангда, россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан мағлуб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Порье

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг