Хаби Бавария устози бўлишга қарши эмас

Спорт

image

“Бавария” мавсум охирида Мюнхенни тарк этадиган Томас Тухельга ўринбосар қидиришда давом этмоқда. Асосий вариантлардан бири “Байер” устози Хаби Алонсо бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис ҳам “Бавария”ни бошқаришга қарши эмас ва музокараларга очиқ. Шу билан бирга, мураббийни таклиф қилиш Мюнхен клубига қимматга тушиши мумкин. Алонсонинг Мюнхенга келиши учун 15 миллиондан 25 миллион еврогача товон пули тўлаш керак.

Алонсонинг “Байер” билан шартномасида 15 миллион евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган банд бор, бироқ мазкур банд 2025 йилнинг ёзида кучга киради.

Маълумотларга кўра, “Бавария” испаниялик мутахассисга юқори маош тўламоқчи.

Маълумот учун, “Байер” Хаби қўл остида Бундеслига турнир жадвалида “Бавария”дан 8 очко олдинда бормоқда ва турнир якунланишига 11 та ўйин қолганда яққол пешқадам бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Байер Хаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг