Кейинги йил янада оғир бўлади – Президент маслаҳатчиси
Жамият
−
25 Декабрь 2019
15750Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши якунига етди. QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, йийиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўз олиб, соҳада коррупцияга қарши кураш давом этишини қайд этган.
“Комиссия қаттиқ ишлаган. Ҳаммаси Президентимизнинг иродаси билан бўлмоқда. Кейинги йил янада оғир бўлади. Коррупцияга қарши янада қаттиқ ва интенсив курашамиз. Бошқа вазирлик ва қўмиталарга нисбатан ҳам шундай тизимли текширишлар давом этади”, деган Президент маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги тамагирлик ва суиистеъмолчилик, тизимнинг барча бўғинларида коррупциянинг кенг илдиз отгани муҳокама қилинди.
Йиғилиш тафсилотларини QALAMPIR.UZ’да кузатиб боринг.
LiveБарчаси