Кеунимжаева Осиё ўйинларида тарихий ғалабага эришди
Спорт
−
05 Октябрь 2023
6427Бугун, 5 октябрь куни Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг аёллар кураши дастури бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаева Ўзбекистон учун тарихий ғалаба қайд этди.
Яъни, у ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. 50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Кеунимжаева бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Пужадан устун келди.
Шунингдек, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди.
-97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ассакалов бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаевни мағлуб этиб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Маълумот учун, Рустам Ассакалов бунгача Осиё ўйинларида олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган.
LiveБарчаси