Кешбэк олишда 20 мингдан ортиқ шахс шубҳали харидорлар рўйхатига тушди

Жамият

image

Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, кешбекларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учрамоқда. 

Қўмитага кўра, 20 мингдан ортиқ фойдаланувчи шубҳали харидорлар рўйхатига тушган.

Шубҳали харидорлар – кешбекка эга бўлиш учун бошқа фуқаролар чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказган шахслар.

Шу сабабли Face ID дан ўтиш талаби босқичма-босқич киритилди. Бунда:

•  жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш;
•  юзни тўлиқ суратга олиб тасдиқлашга юбориш талаб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг