Кешбэк олишда 20 мингдан ортиқ шахс шубҳали харидорлар рўйхатига тушди
Жамият
−
06 Март 2023
8472Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, кешбекларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учрамоқда.
Қўмитага кўра, 20 мингдан ортиқ фойдаланувчи шубҳали харидорлар рўйхатига тушган.
Шубҳали харидорлар – кешбекка эга бўлиш учун бошқа фуқаролар чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказган шахслар.
Шу сабабли Face ID дан ўтиш талаби босқичма-босқич киритилди. Бунда:
• жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш;
• юзни тўлиқ суратга олиб тасдиқлашга юбориш талаб қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь