Келин эмас: Андижонда эркак 79 ёшли онахонни кетмон билан чопиб ўлдирган
Жамият
−
31 Май 2021
31818Аввалроқ Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ташлагани айтилган хабарлар ортидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди. Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га тўлиқ маълумот берди.
Аниқланишича, 1977 йилда туғилган М.Э. (эркак) жорий йилнинг 14 апрель куни соат 17:42 ларда, ўзи яшаб келаётган Олтинкўл тумани “Марказ” МФЙда мазкур хонадонда яшовчи, 1942 йилда туғилган М.Э. (аёл) билан юқорида кўрсатилган хонадонни девор билан бўлиш масаласи юзасидан ўзаро тортишиб, М.Э. қўлида бўлган кетмон билан М.Э. (аёл)нинг бош қисмига уриб, “оғир” шикаст етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.
Ушбу ҳолат Олтинкўл тумани ИИБ навбатчилик қисмидаги 1-Шакл китобидан 14 апрель куни рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи катта терговчи томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган, ҳодиса жойи чизмаси ва фотожадваллари тузилган.
Кўздан кечириш давомида, 2 дона хўжалик кетмони, 1 дона темир кетмон ва қонга ўхшаш доғлардан намуналар олинган, шунингдек, М.Э. (аёл)нинг мурдаси мутахассис иштирокида кўздан кечирилган.
Иш бўйича 14 апрель куни М.Э. (аёл)нинг мурдаси бўйича суд тиббий экспертиза тайинланиб, экспертнинг 19 майдаги 128-сонли хулосаси олиниб, иш ҳужжатларига қўшилган. Эксперт хулосасида, М.Э. (аёл)нинг мурдасида “бош мия ёпиқ шикасти, бош гумбаз ва асос суякларини очиқ синиши, бош мия тўқимасининг мажақланиши, бош мия лат ейиши, бош мия тўқимасига қон қуйилиши, узунчоқ мия, Воралиев кўприги, мияча, ўрта мия ва орқа мия бўйин соҳалари пардалари остига, мия тўқималарига ўчоқли қон қуйилишлари, бош ўнг чакка тепа соҳасида чопилган ва лат еб йиртилган яралар, бош ўнг чакка тепа сахасида тери ости қон қуйилиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқлар, ўнг қулоқ супраси соҳаларида шилинма ва қонталашлар, ўнг қўл 5-кафт суягини очиқ синиши, чап ва ўнг қўл ўнг ён бош соҳаларида шилинмалар, қонталашлар” аниқлангани, ушбу жароҳатлар унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги кўрсатилган.
Гумон қилинувчи М.Э.дан 14 апрелда олинган қон намунаси бўйича ўтказилган суд кимёвий экспертизасининг 5 майдаги 122-сонли хулосасида, тақдим этилган қон намунасида 1,5 фоиз этил спирти борлиги аниқланган.
Марҳума М.Э. (аёл)ни ҳодиса вақтида эгнида бўлган уст бош кийимлари баённома орқали олиниб, иш бўйича судга оид тиббий криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган, хулосаси кутилмоқда.
М.Э. 14 апрель куни ЖПКнинг 221-тартибида ушланиб, унга нисбатан 15 апрель куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Айбланувчи М.Э. ўзининг кўргазмаларида, М.Э. (аёл) яшаш хонадонидан кетмон олиб чиқиб, “вой-дод мени уряпти” деб бақиргани сабабли, уни барибир урди деб туҳмат қилади деб, қўлидаги кетмонни олиб бошига бир маротаба урганини билдирган.
Бироқ иш бўйича асосий гувоҳ ҳисобланган, Ў.У. айбланувчи М.Э. яшаш хонадони ичкарисида усталар билан жанжаллашиб, уларни қувлаб кўчага кетмон билан чиққани, шу вақтда кўчада марҳума М.Э. (аёл) турганини кўриб, уни олдига кетмон билан югуриб бориб, бир марта кетмонни кесувчи қисми билан бошига уриб, М.Э. (аёл)ни ерга йиқитганини, сўнг кетмон билан қолган усталар томонга урмоқчи бўлиб кетаётганида, уни қўлидаги кетмонни ўша ерда бўлган усталар қўлини қайириб олиб қўйишиб, уни ушлаб ички ишлар ходимларига топширганини билдирган.
Тергов давомида иш бўйича ҳолатга гувоҳ бўлган қўшимча гувоҳлар ҳамда марҳума М.Э. (аёл)нинг қизи С.Э. гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, С.Э. жабрланувчи ва фуқаровий давогар сифатида иштирок этишга жалб қилинган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь