Келаси йилдан магистратура имтиҳонларини ДТМ ўтказади. Ҳужжат топшириш учун жиддий талаб қўйилади

Жамият

image

Келаси ўқув йилидан магистратурага кириш учун мутахассислик фанидан имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан олинади. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Халқаро пресс клубнинг ОТМларга қабул мавзусига бағишланган сессиясида айтиб ўтди.

“Магистратурага қабул жараёнида адолатсизликларнинг олдини олиш учун бир қадам қўйилди. Магистратурага қабулнинг босқичлари бор. Биринчиси, тўрт йил ўқилган бакалавр дипломининг ўртача бали олинади. Иккинчиси, барча мутахассисликлар бўйича чет тилидан имтиҳон бор. Ана шу имтиҳон олий таълим муассасасининг ўзида олинар эди, Давлат тест марказига ўтказилди. Энди улар ҳам ДТМ орқали тест топширади”, дейди Тошқулов.

Вазир сўзида давом этиб, мутахассислик фанларидан имтиҳонларни ҳам ДТМга ўтказиш учун ташкилотнинг имкониятларини ҳам инобатга олиш кераклигини таъкидлади.

“Мутахассисликка келганда ДТМ имкониятларини ҳисобга олиш керак. Вақт қисқалиги учун мутахассислик фанларини ўтказишга улгурмадик. Келаси ўқув йилида, мана бу йил битирувчи бакалаврларимиз буни билиши керак, мутахассислик фанларидан имтиҳонлар ҳам ДТМга ўтказилади”, деди вазир Тошқулов.

Амалдор келаси ўқув йилидан бошлаб магистратурага ҳужжат топширмоқчи бўлганлар халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланишини айтди. Шундай сертификат олмаса, хориждагидек ҳужжат топшира олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон ДТМ магистратура

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг