Кеча тайинланган Қорақалпоғистон прокурорига махсус унвон берилди
Жамият
−
02 Август 19720 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Шохруҳ Азаматович Аминовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
У кеча, 1 август куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида ҳозирги лавозимига тайинланганди.
Маълумот учун, Шохруҳ Азаматович Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У 2018-2020 йилларда Навоий вилояти прокурори, 2020-2022 йилларда Сирдарё вилояти прокурори бўлган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.