Каземиро Мессининг жамоадошига айланади – Романо

Спорт

image
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ўз фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиради. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 34 ёшли бразилиялик футболчи “Интер Майами”га ўтишга қарор қилган ва аллақачон Америка клуби билан йирик шартнома бўйича келишувга эришган.

Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи бир нечта Европа жамоалари, Саудия Арабистони, Қатар ва Бразилия клубларининг таклифларини рад этиб, Флоридага кўчиб ўтишни афзал кўрган.

Каземиро “Интер Майами” лойиҳаси ҳамда Лионель Месси ва Луис Суарес билан бир жамоада тўп суриш имкониятига қизиққан. Шунингдек, бразилиялик футболчи MLS’даги устувор музокара ҳуқуқига эга бўлган “Лос-Анжелес Гэлакси” клубининг таклифини ҳам рад этган.

Маълумот учун, Каземиро тўрт мавсумдан сўнг, “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади. У бу мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказиб, 9 та гол урди ва Майкл Кэррик бошқараётган жамоанинг Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди.

Бразилиялик футболчининг “Манчестер Юнайтед” сафидаги сўнгги учрашуви “Брайтон”га қарши бўлади.

Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Каземиро “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг