Каттақўрғонда шамол бинолар томини учириб кетди
Жамият
−
23 Июнь 2020 11815 1 дақиқа
Бугун, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол бўлди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
Шамол натижасида, ҳудуддаги иқтисодиёт коллежи спорт залининг том қисми қаттиқ шикастланган. Шаҳарда шамолдан зарар кўрган объектлар фақат ушбу коллеж эмас.

Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носировнинг айтишига қараганда, яна кўплаб объектларга талафот етган. Айни пайтда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва бошқа мутасаддилар ушбу обеъктларни кўздан кечирмоқда.
Ҳозирча жароҳатланганлар ва талафот етган бинолар сони аниқ эмас.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь