“Катта йигирматалик” атмосферага чиқадиган иссиқхона газларини камайтириш мажбуриятини олди

Олам

image

G20 давлатлари миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда иссиқхона газларининг коллектив чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириш мажбуриятини олди. Бу ҳақда Римда бўлиб ўтган G20 саммитининг якунлари бўйича қабул қилинган расмий баёнотда сўз боради.

“Биз миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ва иқлим ўзгариши бўйича миллий ҳаракат режаларимизни ҳурмат қилган ҳолда, умумий иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш мажбуриятни олдик”, дейилади баёнотда.

G20 мамлакатлари, шунингдек, метан чиқиндилари иқлим ўзгаришига сезиларли ҳисса қўшаётганини ва уларни камайтириш иқлим ўзгариши ва унинг таъсирини чеклашнинг энг тез ва тежамкор усулларидан бири бўлиши мумкинлигини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Римда G20 (“Катта йигирматалик”) давлатларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Саммит доирасида унинг иштирокчилари кўплаб масалалар қаторида кибержиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

Фото: Дунё бўйлаб G20 (Катта йигирматалик) клубига аъзо давлатлар


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг