“Катта йигирматалик” давлатлари кибержиноятчилик борасида келишиб олди 

Олам

image

G20 давлатлари кибержиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга келишиб олди. Бу ҳақда Римда бўлиб ўтган G20 саммитининг якунлари бўйича қабул қилинган расмий баёнотда сўз боради.

“Биз жамиятларимизда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) роли ортиб бораётганини тан оламиз. Шу нуқтаи назардан, биз рақамли муҳитда хавфсизликка, жумладан, товламачи дастурлар (жиноятчилар одамлардан пул ундириш учун фойдаланадиган зарарли дастур) каби таҳдидларга қарши курашиш зарурлигини таъкидлаймиз. Шунинг учун АКТ хавфсизлигини таъминлаш, умумий заифлик ва таҳдидларга, шунингдек, кибержиноятларга қарши курашиш бўйича икки томонлама ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш устида ишлаймиз”, дейилади ҳужжатда. 

Шунингдек, мамлакатлар маълумотларнинг эркин, шу жумладан трансчегаравий оқимини таъминлаш, шу билан бирга шахсий маълумотлар, шахсий хавфсизлик ва интеллектуал ҳуқуқларни ҳимоя қилишни яхшилаш ҳамда турли мамлакатларнинг тартибга солиш амалиётларини бирлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.

“Биз мустаҳкам, инсонга йўналтирилган сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш ва ривожлантириш ваъда қилган устунликдан тўлиқ хабардормиз ва G20’нинг сунъий интеллектга оид тамойилларини амалга оширишни олға сурамиз”, дейилади ҳужжатда.

Фото: Дунё бўйлаб G20 (Катта йигирматалик) клубига аъзо давлатлар


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг