Катта Фарғона каналига чўкиб кетган боланинг жасади 9 кундан кейин топилди
3-саҳифа
−
04 Июнь 2023
10371Жорий йилнинг 25 май куни Катта Фарғона каналида мактаб битирувчиси оқиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Унинг жасади 3 июнь куни топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Келтирилишича, боланинг жасади кеча, 3 июнь куни соат 18:20да Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Олтиариқ тумани Тинчлик шаҳарчасидан оқиб ўтувчи жанубий Катта Фарғона каналидан топилган.
25 май куни Қўштепа туманидаги мактабларнинг биридаги битирувчилар “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.
“Шу ўринда ҳурматли фуқароларимиздан чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилмасликларингни сўраб қоламиз”, дейилади вилоят ФВБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетгани оқибатда сув остидан улардан мурдаси топилганди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган севган қизини қутқараман деб чўкиб кетганди.
LiveБарчаси