Каспий денгизидан 200 га яқин тюлень жасади топилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Тупқараған туманида Каспий денгизи қирғоғида 191 та ўлик тюлень жасади топилди. Бу ҳақда “Lada.kz” минтақавий ахборот портали хабар берди.

Вилоят балиқчилик инспекцияси бошлиғи Қонарбай Бозорбойевнинг маълум қилишича, дастлабки тахминларга кўра, сўнгги 2–3 кун давомида кузатилган шимоли-ғарбий шамол сабабли тюленлар қирғоққа чиқиб қолган ва нобуд бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тегишли мутахассислар текширув бошлаган. Экология департаменти ходимлари сув ва тупроқ намуналарини олган.

Шунингдек, Гидробиология ва экология институти олимлари ҳам қўшимча тадқиқотлар олиб бормоқда. Улар ҳайвонларнинг тишлари, тирноқлари ва ички аъзоларидан намуналар олиб, ўлим сабабини аниқроқ ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Тупқараған тумани қирғоқ чизиғини, Асан қишлоғидан Баутино бурнигача мониторинг қилиш пайтида 112 та Каспий тюленининг жасадлари топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Каспий денгиз тюлень жасади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар