Касильяс футбол учрашувларини 4 қисимга бўлишни таклиф қилди

Sport

image

“Реал Мадрид” ва “Порту” клубларининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс футбол учрашувлари форматини ўзгартириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда испаниялик собиқ посбон ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Агар сув ичиш учун танаффуслар мунтазам равишда жорий этиладиган бўлса, учрашувни 25 дақиқалик тўрт бўлимга бўлиш мумкин. Балки бу яхшироқ ечим бўлар? Бу шунчаки муҳокама учун таклиф”, деб ёзди испаниялик афсона.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида юқори ҳарорат туфайли сув ичиш учун мажбурий танаффуслар амалиёти кенг қўлланилмоқда.

Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда ҳамда тарихда илк бор унда 48 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда.

Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Жамоа 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган мундиал финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends