Кашмирдаги портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 14 ноябрь куни кечқурун Ҳиндистоннинг шимолидаги Жамму ва Кашмир минтақасида жойлашган Новгама аҳоли пунктидаги полиция бўлимида юз берган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 29 киши жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Портлаш мутахассислар яқинда Ҳаряна штатидаги Фаридобод шаҳридан олиб келинган мусодара қилинган портловчи моддаларни кўздан кечираётган пайтда юз берган. Жароҳатланганлар Ҳиндистон армиясининг 92-базаси госпиталига ва Шер-и-Кашмир тиббиёт институтига етказилган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти портловчи моддаларни текшираётган полиция ходимлари ва криминалистика бўлими мутахассислари бўлган. Портлаш оқибатида Сринагар маъмуриятининг икки нафар расмийси ҳам вафот этган. Унгача Новгама полиция бўлими “Жайш-э-Муҳаммад” террористик гуруҳига алоқадор шахслар осган плакатларни аниқлаган. Текширув давомида катта миқдорда портловчи моддалар қўлга олинган ва гуруҳ фаолиятига алоқадор бир нечта шахслар ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахти Деҳлида жойлашган Red Fort метроси яқинида автомобиль портлаб кетганди. Оқибатда камида саккиз киши ҳалок бўлганди, яна 24 киши жароҳат олган.

Орадан бир кун ўтиб, Покистон пойтахти Исломободда автомобиль портлаб кетган эди. Оқибатда камида 12 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар жароҳат олган. Ҳукумат ва полиция бу воқеани террорчилик ҳужуми деб ҳисоблаган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Портлаш Ҳиндистон Кашмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг