Карвахаль фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
19 Май 965 1 дақиқа
Италиянинг “Интер” жамоаси мавсум якунида “Реал Мадрид”ни тарк этаётган Дани Карвахалга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Италия клуби 34 ёшли испаниялик футболчини Мадрид клуби билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишни режалаштирган.
Кристиан Киву бошқараётган “Интер” Дани Карвахални тажрибаси, етакчилик хусусиятлари ва ҳал қилувчи учрашувларда юқори савияда ўйнай олиши туфайли ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, Дензел Дамфриснинг жамоани тарк этиши мумкинлиги “нерадзурри” раҳбариятини янги ўнг қанот ҳимоячиси излашни тезлаштиришга ундагани айтилмоқда. Шунингдек, Карвахалга “Ювентус”, “Комо” ва “Милан” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ айни пайтда асосий даъвогар “Интер” бўлиб турибди.
“Интер” раҳбарияти бошқа клублар билан рақобатга киришмаслик учун жорий йилнинг июнь ойи бошига қадар келишувга эришишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Дани Карвахаль “Реал Мадрид” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб тизимида 20 йилдан ортиқ фаолият юритган. Мадридликлар сафида ҳимоячи 27 та соврин ютган, жумладан, олти марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май