Карло Анчелотти шогирдини Ferrari’га ўхшатди
Спорт
−
25 Апрель 2023 3754 1 дақиқа
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа футболчиси Эдуардо Камавингани Ferrari автомобилига қиёслади.
“Камавинга жуда ёш ва тактик жиҳатдан тажрибасиз бўлишига қарамай, ўта маҳоратли,техник имкониятлари жуда юқори даражадаги футболчи. У шунчаки, Ferrari”, дейди Анчелотти.
Франциялик ёш футболчи яхши ҳимояланиши, тўп билан ажойиб ҳаракат қилиши, ҳужумдаги тезкорлиги ҳамда аниқ узатмаларни амалга ошириши билан клубнинг хавфли “қурол”ига айланиб бормоқда.

Эдуардо “Жирона”га қарши “Реал”нинг бўлажак ўйинини ўтказиб юборади, бироқ футболчининг ҳафта охирида бўлиб ўтадиган “Альмерия”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь