Кариб денгизида сўнгги 150 йил ичидаги энг кучли тўфон кўтарилди

Олам

image

Кариб денгизида кўтарилган “Мелисса” тўфони минтақада минглаб аҳолининг уйини вайрон қилди ва ўнлаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, кучли ёмғир ва шамол Ямайка, Куба ва Багама оролларида вайронагарчиликка олиб келган. Табиий офат оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.

Жорий йилнинг 29 окябрь куни Ямайка Бош вазири Эндрю Холнесс орол давлатининг энг оғир зарар кўрган ҳудудларига бориб, шамоллар ва кучли сув тошқини туфайли етказилган зарарни ўрганган.

“Талофатнинг аниқ миқдорини ҳисоблаш учун кўпроқ вақт кетади. Қийинчиликларга қарамай, Ямайка руҳи биз қийинчиликлар устидан ғалаба қозониш қобилиятига эга бўлган чидамли халқ эканимизни эслатиб туради”, деб ёзган вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Қайд этилишича, тўфон тез кучайиб, 25 октябрь куни эрталаб соатига 70 миля, эртасига эрталаб соатига 140 миля тезликда 4-даражадаги довулга айланган.  28 октябрь куни тўфон 5-даражага чиқиб, максимал тезлиги соатига 185 милягача етган. Бу Атлантика океанида 1851 йилдан бери иккинчи энг кучли тўфон сифатида қайд этилган. 

Табиий офат оқибатида Кубада 735 000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган, Багама оролларида эса яқинлашиб келаётган бўрон олдидан барча рейслар бекор қилинган ва  1 485 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Ямайканинг ўзида 77 фоизга яқини аҳоли электрсиз қолган. Мамлакат инфратузилмаси жиддий зарар кўрган. 

“Зарар кўрган ҳудудларга ёрдам бериш учун бир қатор халқаро саъй-ҳаракатлар бошланган. Буюк Британия фавқулодда гуманитар ёрдам учун 2,5 миллион фунт стерлинг (3,3 миллион доллар) ажратаётганини айтди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой жанубидаги “Рагаса” тўфони туфайли 1,8 миллион киши эвакуация қилинган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тўфон Кариб денгизи Мелисса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг