Карантинда самарадорликни сақлаш учун қандай ичимликлар ичиш керак?

Саломатлик

image

Одатда қандай ичимликлар самарадорликни ошириши ҳақидаги саволга кўпчилик чой ва кофе деб жавоб беради. Нейропсихолог Ирина Хвингия эса қайси ичимликлар мияни фаоллаштиришини маълум қилди.

Хвингиянинг таъкидлашича, агар кунига икки финжондан чой ёки кофе ичсангиз чиндан ҳам ёрдам беради. Лекин, ундан кўп миқдордаги ушбу ичимликларни истеъмол қилиш, аксинча, мия фаолияти самарадорлигини пасайтиради.

Шифокорнинг сўзларига кўра, женьшендан тайёрланган ичимликлар мия фаолиятини анча яхшилашга ёрдам беради. Унинг таъсири эса кофеникидан кўра узоқроқ давом этади.

“Женьшеннинг таъсири кофега қараганда анча узун. Кунига икки марта ушбу гиёҳдан тайёрланган ичимликни ичиш одамни кун давомида тетик қилади. Бу эса иш қобилиятини узоқ вақт сақлаб туриши учун етарли“, дейди нейропсихолог.

Ирина Хвингиянинг сўзларига кўра, яна бир муҳим ичимлик какао ҳисобланади. Ушбу маҳсулотдан тайёрланган ичимлик миядаги қон айланишини яхшилаш қобилиятига эга.

“Какао таркибидаги флавонол моддаси туфайли миянинг қон айланиши яхшиланади. Бундан ташқари, какао таркибида организмда допамин ишлаб чиқарадиган моддалар мавжуд ва у яхши кайфиятни кафолатлайди. Шунинг учун какао нафақат соғлиқ учун, балки тинчланиш учун ҳам фойдали. Бу ўз-ўзини изоляция қилишда жуда керакли нарса“, дейди нейропсихолог.

Шунингдек, Хвингиянинг таъкидлашича, мевалар ва сабзавотлардан тайёрланган ичимликлар ҳам мияга етарлича озуқа улашади.

“Олма шарбати қон томирларининг эластиклигини оширади. Уларда тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади ва мия қон айланишини яхшилайди. Маймунжон ва малина ҳам қон оқимини яхшилайди“, дейди Ирина Хвингия.

Нейропсихологнинг таъкидлашича, миянинг иш қобилиятини фақат ичимликлар билан яхшилаб бўлмайди. Тўғри овқатланиш ва мия учун турли машқлар ҳақида унутмаслик керак. Масалан, тезкорлик ва реакцияни ошириш учун сиз оилавий ўйинларни ўйнашингиз мумкин.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Мия фаолияти Ичимликлар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг