Карантинда ходимлари билан рақсга тушган ҳоким жазоланди (видео)

Олам

Қозоғистон Республикасининг Қарағанда вилояти Жайрем тумани ҳокими Аманқази Наукенов ўз қўл остидагилар билан бирга рақсга тушгани учун ҳайфсан олди. Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан видео ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган эди.

Каражал шаҳар ҳокимиятидан олинган маълумотларга кўра, видеода “Жайремский го” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси, Жайрем туманининг маданий-ҳордиқ маркази директори ва ушбу ташкилотнинг бир нечта ходимларини кўриш мумкин.

Ушбу тадбир мамлакатда оммавий тадбирларни ўтказишга қўйилган тақиқни бузган ҳолда ўтказилганлиги сабабли ҳокимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 16 351 киши коронавирусга чалинган. Соғайганларнинг сони 10 195 нафарни ташкил этаётган бўлса, 105 бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

937

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг