Карантин вақтида SMS хабарлар билан фирибгарлик қилиш кўпайяпти – Ўзкомназорат
Жамият
−
14 Апрель 2020
5998Карантин даврида, “ўзини яккалаш” тартибига ўтган фуқароларнинг уйда ўтирганидан, шунингдек одамларда коронавирус пандемияси сабаб хавотир кучли эканидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар турли услуб, восита ҳамда хабарномалар орқали кишиларни чалғитиб, уларнинг электрон ҳисобдаги маблағларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Буҳақда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) огоҳлантирди.
Кўп ҳолларда муайян сана ёки геожойлашув нуқтаси координатларини кўрсатиб “Сиз карантин қоидасини буздингиз, энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига мувофиқ БҲМнинг беш бараваригача миқдорда жарима тўлайсиз” деган мазмунда жаримани уйдан тўлаш ҳам мумкинлигини таъкидлаб тўлов учун карта рақами кўрсатилган SMS хабарнома жўнатиш учраб турибди.
Ўзкомназорат давлат инспекцияси фуқароларни бу каби ёлғон хабарларга алданмасликка, SMS-хабарлар, телефон қўнғироқларини қабул қилганда ҳеч қачон электрон ҳисобдаги маблағлар ёхуд турли маҳфий кодлар ҳақида бегона шахсларга маълумот бермасликка, бу каби ҳолатлар кузатилганда SMS-хабарномани ўчириб ташлаш, телефон қўнғироғи бўлганлиги ҳақида 102 рақами орқали ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришни тавсия этди.
LiveБарчаси