Карантин вақтида саломатликка ўта зарарли гаджетлар қайсилигини биласизми?
Технология
−
22 Апрель 2020
6458Изоляция даврида уяли телефондан меъёрдан ортиқ фойдаланиш кўзингизни тузалиб бўлмас дардга дучор этади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, Ростов вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар офтальмологи Александр Ушников маълум қилган.
Шифокорнинг таъкидлашича, мобил телефонлар фақат қўнғироқлар ва қисқа хабарларни юбориш учун мўлжалланган. Мутахассис, планшетни зарарлилиги бўйича иккинчи ўринга қўйди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб ота-оналар болаларини овутиш учун планшетлардан фойдаланади. Бу эса кўз нури заифлигини келтириб чиқаради.
“Икки ёшдан беш ёшгача бўлган болалар кун бўйи планшетлардан фойдаланади. Буни қатъиян тақиқлаш керак. Болалар учун ўйнаш, расм чизиш, ҳар хил буюмлар ясаш, китоб ўқишлари яхшироқдир”, деб огоҳлантирди Ушников.
Учинчи ўринда ноутбук ва компьютер тилга олинган. Шифокор, кўз мушакларининг доимий зўриқиши спазмга олиб келиши мумкинлигини айтади. У иш жойи ва дам олиш тартибини бирма-бир кўриб чиқишни маслаҳат беради.
“Вояга етганлар камида беш дақиқа танаффус билан бир соат давомида кунига беш-олти марта компьютерга мурожаат қилиш мумкин”, деб маслаҳат беради мутахассис.
Мутахассис экранда жуда кўп вақт сарфлаш бош оғриғи, лакримация, кўзларнинг қизариши, масофадан кўришнинг хиралашишига олиб келади, деган хулосага келган.
LiveБарчаси