Карантин вақтида диплом ҳимояси қандай ўтказилади?
Жамият
−
04 Апрель 2020
8448Ўзбекистонда карантин режими даврида одамларнинг кўчига чиқмаслиги ва бир жойга тўпланмаслиги тавсия қилиняпти. Карантин режими қачон тўхтатилиши эса ҳозирча номаълум. Бунинг учун коронавирусга чалинган беморлар кўпайиши тўхташи керак.
Аммо кун сайин олий таълим муассасаларида битирувчиларнинг диплом ҳимояси, мактаб ва коллежларда битирув имтиҳонлари яқинлашиб келяпти. Бугунги карантин режими давом этса, талабалар диплом ҳимояси қандай ўтказилади? Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев ушбу саволга жавоб берди.
“Ўқув йилининг бу даврига келиб битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланган. Шундан келиб чиқиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари, он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугунги кунда талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни мунтазам бажариб бориш, китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир”, деди Фарҳод Бабашев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 241 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь