Карантин вақтида чекишни ташлаш бўйича тавсиялар берилди
Саломатлик
−
08 Май 2020
7041Ўз-ўзини изоляция қилиш даври фойда келтириши ва ёмон одатлардан халос бўлишда ёрдам бериши мумкин. Масалан, масофадан туриб қўллаб-қувватлаш шакллари чекишни ташлашга ёрдам беради. Ушбу фикрни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Терапия ва профилактика тиббиёт марказининг (ТПТМ) Тамаки истеъмол қилишнинг олдини олиш ва назорат қилиш федераль маркази раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Марина Гамбарян билдирди.
“Биз масофавий қўллаб-қувватловчи ва никотин ўрнини босадиган дориларни ишлатишни тавсия этамиз. Тўсатдан ва бир вақтнинг ўзида чекишни ташлаш борасида маслаҳат берадиган бўлсак, чекиладиган сигареталар сонини секинлик билан камайтириб боришни тавсия этамиз. Шунда одам чекишни ташлаш давридаги оғирликни енгиб ўтади”, деди мутахассис.
Гамбарян, шунингдек, жамоавий қўллаб-қувватлаш ёмон одатдан халос бўлишда катта ёрдам бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди. Мутахассиснинг фикрига кўра, агар дўстлар ёки танишлар бир вақтнинг ўзида чекишни ташлашга қарор қилса, улар билан биргаликда буни қилиш осонроқ кечади.
“Психологик қўллаб-қувватлаш ва бир-бирларини назорат қилиш туфайли ёмон одатдан тезроқ қутулиш мумкин”, деди Марина Гамбарян.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь