Карантин вақтида амал қилиш муддати тугаган ҳужжатлар масаласи қандай ҳал қилинади?
Жамият
−
19 Апрель 2020
5347Карантин вақтида муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш санаси узайтирилади. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш ҳамда муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида:
- барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);
- автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади.
Айтилишича, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.