Карантин қоидаларига риоя қилганларга кунига 390 доллардан берилади

Олам

image

Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани сабабли Токио ва шаҳар атрофларида фавқулодда ҳолат жорий этди. Янги қоидалар бугун, 8 январдан 7 февралгача давом этади. Бу ҳақда "Kyodo News" хабар берган. 

Таъкидланишича, Токио аҳолисидан иложи борича уйда ўтириш ва маҳсулотларга интернет орқали буюртма бериш сўралмоқда. Ресторан ва барлар мижозларга соат 20:00 гача хизмат кўрсатади. Дўконлар, кўнгилочар жойлар ва спорт иншоотларининг иш вақти ҳам қисқартирилмоқда. 

Компанияларга ходимларини масофадан ишлашга кўчириш ёки сменали ишни жорий этиш тавсия этилган. 5 мингдан ортиқ одам иштирок этадиган оммавий тадбирлар тақиқланган. 

Қайд этилишича, чекловларни бузадиганлар учун ҳеч қандай жазо белгиланмаган, улар фақат омма олдида шарманда этилади. 

Ҳукумат барча талабларни бажарганларга умумий овқатланиш учун кунига 40 000 иенадан (390 доллар) 60 000 иенагача товон пули тўлашни ваъда қилган. 

Таъкидланишича, Токиода кунлик касалланиш даражаси 500 га тушганда чекловларни бекор қилиш мумкин бўлади. Ўтган кун давомида пойтахтда 2 минг 447 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланган. 

Бутун Япония бўйлаб 24 соатда 6 минг 4 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган, бу пандемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич. 

Манбага кўра, мамлакатда COVID-19 эпидемиясининг учинчи тўлқини давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Токио

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг