Канте “Олтин тўп”ни ютиш имконияти ҳақида гапирди
Спорт
−
08 Июнь 2021
6184Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте журналистларга “Олтин тўп”га бўлган муносабати, мавсумдаги юриши ҳамда келажаги борасида интервью берди. Бу ҳақида Англиянинг машҳур “Goal.com” портали хабар берди.
“Мавсум анча омадли кечди, жамоамиз билан кўплаб тўсиқларни енгиб ўтдик, қийинчиликка учрадик, бироқ якунда ЕЧЛда чемпион бўлдик. Ҳа, қувончимиз чексиз, бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Шу сабабли, “Олтин тўп”ни ютишинг мумкинми, деб сўрашлари табиий Бу ажойиб мукофот, лекин менимча, тахмин қилишга ҳали эрта. Сабаби ҳали мукофот топширилишига камида 5 ой бор. Номзодлар орасига бошқалар қўшилиши, фаворитлар ўзгариши мумкин. Шу сабаб шошилмаган маъқул”, дейди франциялик футболчи.
Кантенинг таъкидлашича, Евро-2020 якунида кўп нарса ойдинлашиши мумкин. Шунингдек, Канте бу мукофот унинг учун олий мақсад эмаслигини ҳам айтган.
Маълумот учун, Нголо Канте Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали ҳамда финалида “Ўйиннинг энг яхши футболчиси” деб топилганди, шунингдек, унга ЕЧЛда “Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси” соврини ҳам тақдим этилди.
LiveБарчаси