Каннаваро Италияда нима билан шуғулланяпти?
Спорт
−
05 июл 38176 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италияда нималар билан машғул эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Каннаваро Instagram саҳифасида хабар берди.
Терма жамоа мураббийи Италиянинг “Luna Rossa Prada Pirelli” елканли спорт жамоаси 38-Америка кубоги олдидан Неаполда ўтказаётган машғулотлардан лавҳаларни жойлаштирди. Суратларда Тиррен денгизи соҳилидаги Неаполь кўрфазининг гўзал манзаралари ҳам акс этган.

Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашувидан кейин Тошкентга қайтмади. У тўғридан тўғри Нью-Йоркка йўл олди ва у ердан Италияга учиб кетди. Бош мураббий бу қарорини жамоа билан икки ой давом этган узлуксиз ишдан кейин қаттиқ чарчаганини, шунингдек, нафақат футболчилар, балки мураббийлар штаби ва бошқа ходимлар ҳам тўлиқ дам олишга муҳтож эканлиги билан изоҳлади. Шу билан бирга, у сентябрь ойида Осиё кубогига тайёргарликни бошлаш учун Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатида “K” гуруҳидан иштирок этди ва мусобақани гуруҳ босқичида якунлади. Жамоа учала учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Мехикода бўлиб ўтган дастлабки турда Колумбияга 1:3 ҳисобида ютқазди. Кейинги баҳсда жамоа Хьюстонда Португалияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Атлантада ўтган сўнгги учрашувда эса Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди.

Live
Барчаси