Каннаваро Италияда Машарипов ва Алиқулов билан учрашди
Спорт
−
11:51 2956 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италияда реабилитация жараёнини ўтказаётган футболчилар Жалолиддин Машарипов ва Ҳусниддин Алиқулов билан учрашиб, тикланиш жараёни қандай кечаётгани билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, Ҳусниддин Алиқулов жорий йилнинг 19 январь куни “Гёзтепе” билан ўйинда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.
Ўтказилган текширув ва таҳлиллар натижасида Алиқуловнинг чап тиззасида ACL (олдинги кесишган боғ) йиртилиши, Patellar Subluxation (тизза панжаси ярим чиқиши) ва бунинг натижасида MPFL (тизза боғи) шикастланиши, шунингдек ички ва ташқи менискусларда йиртилиш, қон кетиши ва шишиш аниқланган. Алиқуловнинг майдонга қайтиш муддати тахминан 6-9 ой деб баҳоланмоқда. Шу сабали ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи Италия пойтахти Рим шаҳрида таниқли жарроҳлардан бири Пьер Паоло Марианини томонидан операция қилинди.
Шунингдек, терма жамоанинг яна бир футболчиси, Эроннинг “Истиқлол” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганди. Ҳозирда ҳар иккала футболчи тикланиш жараёни ўташ учун Италияда бўлиб турибди.
Live
Барчаси