Канар оролларига кетаётган қайиқ чўкиб, 51 муҳожир ҳалок бўлди
Олам
−
03 Июль 2023
6279Марокашдан Канар оролларига йўл олган муҳожирлар қайиғининг чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Элена Малено ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
"Канар йўналишидаги ҳалокат 51 кишининг, жумладан, 11 аёл ва 3 боланинг ҳалок бўлишига олиб келди", деб ёзган Малено.
Унинг сўзларига кўра, кеманинг тўрт нафар йўловчиси омон қолган ва улар шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, муҳожирлар Марокашнинг Тан-Тан шаҳридан Испаниянинг Канар ороллари томон йўлга чиққан. Улар саккиз кун денгизда бўлган.
Испания Ички ишлар вазирлигига кўра, 2023 йилнинг январидан майигача Канар оролларига 4,4 мингга яқин ноқонуний мигрант борган. Бу 2022 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 47 фоизга кам.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь