Жибутида муҳожирлар кемаси чўкиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Жибути қирғоғида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 45 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маълум бўлишича, кема Жибути порт шаҳри Обокдан 300 дан ортиқ одам билан жўнаб кетган ва 24 март куни Баб ал-Мандеб бўғозини кесиб ўтишга уринаётган пайтда чўкиб кетган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Миграция агентлиги 27 март куни ушбу хабарни тасдиқлаган ва 45 киши бедарак йўқолганини билдирган.

Маълумотларга кўра, кема ҳалокати бу йил минтақада биринчи марта содир бўлган. Ўтган йили 900 дан ортиқ муҳожир йўлда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу бўғозда қайд этилган энг юқори қурбонлар сони сифатида айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда дунё бўйлаб хавфли миграция йўлларида камида 7 667 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

муҳожирлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жибути

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг