Канададаги ғайритабиий иссиқ туфайли 200 дан ортиқ одам вафот этди

Олам

image

Aввалроқ Канадада уч кундан бери жазирама иссиқ бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ғайритабиий иссиқ туфайли 200 дан ортиқ одам вафот этди

Қайд этилганидек, кузатилаётган жазирама иссиқ сабаб мамлакатнинг Британия Колумбиясида 200 дан ортиқ аҳоли вакили ғайритабиий юқори ҳарорат қурбонига айланди. Кузатилаётган иссиқ ҳаво кеча, 29 июнь куни рекорд даражага (+49.6° C) етган.

Британия Колумбияси маъмурияти 25 июнь куни кузатилган жазирама пайтида 233 киши ўлганини таъкидлади. Ванкувер полицияси эса 65 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берилган чақириққа жавоб берганини ва Суррей шаҳрида сўнгги икки кун ичида иссиқлик туфайли 38 киши вафот этганини маълум қилди. 

Полициянинг қайд этишича, жазирама иссиқлик бошлангандан бери ҳар куни ўлим ҳолати кузатилмоқда. Хусусан, бугун 30 июнь куни кузатилган 46,6 даража иссиқ оқибатида 30 дан ортиқ одам вафот этган. Уларнинг кўпчилигини қариялар ташкил қилмоқда. 

Полиция ҳанузгача одамларнинг ўлими сабабларини аниқламоқда.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг